Ўзбекистонда писта дарахтини экиш нима учун муҳимлиги ва зарурлиги ҳақида тўхталган эдик. Айни пайтда ушбу технологияни оммалаштириш учун ёрдам керак. Айнан шу сабабли ўрмончи-пистачилар жамоаси томонидан «ривожланиш нуқтаси» концепцияси ишлаб чиқилди. 

«Ривожланиш нуқтаси» – мамлакатнинг исталган бирон-бир хўжалигида жойлашган ҳамда муайян функционал участкалар тўпламига эга пистазорлар плантациясидир. Ушбу плантацияда қуйидагилар бўлиши керак: 

  • йирик ва очиқ ёнғоқли, вегитация ва мева тугиш даври турлича бўлган писта навлари ва шакллари бор участка, улар ушбу вилоят/ҳудудда тарқатиш/кўпайтириш учун мақбул бўлиши керак – бу сақлаш ва тарқатиш учун мўлжалланган ўзига хос генга оид маълумотлар сақланадиган жой; 
  • оналик плантацияли участка, у экиш ва пайвандлаш материалини етиштириш учун манба бўлиб хизмат қилади. Пистазор плантацияларни яратиш ниятида бўлган фермерлар айнан шу ердан писта дарахти кўчатларини ёки уруғларини, шунингдек ўз плантациясида пайвандлаш учун навли писта дарахтини сотиб олиши мумкин бўлади; 
  • cаноат плантациясига эга участка, бу ердан барча қизиқувчи фермерлар плантацияни тўғри яратиш ва уни парваришлаш усули билан танишиши мумкин бўлади, ана шунда мўл ҳосил олиш имконияти яратилади. 

Амалда турли хил участкаларга эга бундай плантация пистачиликдан манфаатдор бўлган барча фермерларни ўқитиш, уларга маслаҳатлар бериш ва тижорий масалаларни ҳал қилишда кўмаклашади.

Оналик плантация (Ғаллаорол тумани, Жиззах вилояти).

Бу каби «ривожланиш нуқталари» пистазорлар плантацияларини ўстириш бўйича технологияларни тарқатиш марказларига айланиши зарур. Ҳозирги пайтда Жиззах, Андижон вилоятларида бир неча ривожланиш нуқталари бор. Тошкент ва Сурхандарё вилоятларида ривожланиш нуқталарини яратиш ишлари олиб борилмоқда. 

Фермерларга ахборот бериш, маслаҳат бериш, амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланишдан ташқари бундай «ривожланиш нуқталари» мамлакатда бозор шартлари асосида пистачиликни ривожлантириш ташаббускорларига айланиши мумкин. Яъни, бу ҳолда давлатнинг роли фермерлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан чегараланган бўлар эди, яъни: тоғ олди лалмикор ерларнинг узоқ муддатга (50 йилгача) ва уни узайтириш ҳуқуқи билан ижарага бериш; дарахтлар ҳосилга киргунча ер бўйича таътил солиқлари; фермерларга кичик кредитларнинг имтиёзли шартларда берилиши. Қолган ишларнинг барчасини фермерларнинг ўзлари уддалайди.

 

▼
  • Навоий вилояти
  • Самарқанд вилояти
  • Қашқадарё вилояти
  • Сурхондарё вилояти
  • Жиззах вилояти
  • Тошкент вилояти
  • Тошкент
  • Наманган вилояти
  • Андижон вилояти
  • Фарғона вилояти
image/svg+xml Ташкент Гулистан Наманган Андижан Фергана Джизак Навои Бухара Самарканд Ургенч Нукус Карши Термез
  • Чироқчи тумани Араббанди: Орип Умиров. Тел.: +998 95 506-31-74
  • Термез Сурхондарё Фермерлар Кенгаши: Худойбердиев Рустам. Тел.: +998 76 244-42-17 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  • Шеробод тумани «Чарша камар»: Ашурова М. Тел.: +998 76 225-50-36
  • Шеробод тумани «Хусниддин бог»: Холматов Х. Тел.: +998 93 639-54-63
  • Ғаллаорол тумани Жиззах марказий давлат ўрмон хўжалиги таянч пункти: Каримов Абдулла. Тел.: +998 93 650-81-40
  • Фориш тумани «СБМ Мухаммадамин»: Сайиткулов Бастамкул. Тел.: +99895 170-56-11 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  • Паркент тумани Чотқол давлат тоғ мелиоратив ўрмон тажриба станцияси: Абдурасул Суюндиков Тел: +998 90 994-42-25
  • Бўстонлик тумани Абудмалик Хайитов. Тел.: +99893 3840748
  • Тошкент МБваЎХ РИИМ: Евгений Константинович Ботман Тел.: +998 90 174-53-85 This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.
  • Андижон тумани «Rustamjongulshani»: Пазилов Рустамжон. Тел.: +998 93 787 05 62
  • Бешариқ тумани Қўқон давлат ўрмон хўжалиги Гаипов Акрам. Тел.: +99893 374 98 38