Фермерни писта дарахтини етиштиришга ундовчи энг муҳим дастак – иқтисодий фойда олишдан иборат. Айнан шу сабабли ушбу бўлимда ҳар ким мустақил равишда ўз харажатлари ва даромадларини ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Шунда у бугунги кунда навли писта дарахтларини ўстириш лалмикор деҳқончилик ёки чорвачиликка қараганда қанчалик фойдали эканлигига ишонч ҳосил қилади.
«Krass» ташкилоти мутахассислари 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий таҳлилни янгилаб чиқишди. Ҳисоб-китоблар учун Excel жадвалини кўчириб олиш, изоҳларга асосланган ҳолда мустақил равишда даромадни ҳисоб-китоб қилиш керак. Индивидуал шарт-шароитлардан келиб чиқиб, кириш параметрларини ўзгартиришингиз мумкин