Юқорида баён этилган технология асосида яратилган пистазордаги ўсимликлар ёввойи бўлиб, тижорий жиҳатдан қимматли эмас. Мева бериш ёшида бундай плантациядан майда ёпиқ ёнғоқлар олиш мумкин, айни пайтда дарахтларнинг бир қисми умуман мева бермайди – бу эркак ўсимликлар таалуқли, чунки писта иккиуяли ўсимликдир. Ҳам ички, ҳам халқаро бозорда йирик очилган писта мевалари қимматли саналади. Яратилган ёш плантациялардан бундай харидоргир маҳсулотни олиш учун мавжуд барча ўсимликларни навли материал билан пайвандлаш лозим. Айни пайтда бу ўсимликларнинг бир қисми аёл дарахтларни чанглатиш учун эркак дарахтларга мансуб бўлиши лозим. Ердан унумли фойдаланиш учун эркак дарахтларининг сони кам миқдорда бўлиши лозим. Тажриба ва амалиёт шуни кўрсатадики, ҳар 10 аёл дарахтга 1 эркак дарахтнинг тўғри келиши етарлидир. Бундай нисбатга кафолатли эришиш учун, қатордаги ҳар бир 11-дарахтни эркак дарахт билан пайвандлаш лозим.

МБваЎХ РИИЧМнинг Ғаллаорол таянч масканида (Жиззах вилояти) пистанинг 9 нави/шакли ва битта универсал чанглатгичдан иборат она плантация яратилмоқда, у келажакда ёввойи писта плантацияларини ободонлаштириш учун навли материал манбаига айланади.

Писта навлари ва истиқболли шаклларининг бошланғич қимматли ҳусусиятларини сақлаб қолиш учун вегетатив кўпайтириш турларидан бири – куртак пайванд қилишдан фойдаланилади. Пайвандлашни амалга ошириш учун ўсимлик марказий поясининг тупроқ юзасидан 5-6 см баландликдаги диаметри камида 0,8 см бўлиши лозим. Одатда писта кўчатлари бундай ўлчамга уруғ экишдан кейинги 3-4-йилда ёки ЁИТЭМ экишдан кейинги 2-3-йилга келиб етади.

Пайвандлашни ёзда пайвандуст ўсимликнинг бир йиллик ниҳолларида вегетатив ўсиш куртаклари пишганда амалга ошириш тавсия этилади, айни пайтда пайвандтаг ўсимликларнинг бир йиллик ниҳоллари пўстлоғи лубдан енгил ажралиши ва майдаланмаслиги лозим. Пайвандлаш муддати плантация жойлашган жойга қараб танланади. Ёғингарчилик миқори жуда паст бўлган (йилига 250-300 мм) ҳудудларда пайвандлаш эрта ёзда – июнь ойиининг 1-2-ўн кунлигида бажарилади. Намлик шароитлари қулайроқ бўлган ҳудудларда пайвандлаш июннинг биринчи ўн кунлигидан бошлаб июль ойининг учинчи ўн кунлигигача амалга оширилиши мумкин. Пайвандлашни амалга ошириш учун энг яхши вақт – ҳаво ҳарорати кундузги чўққисига етмаган тонгги ва кечки соатлардир.

Пайвандлашни амалга оширишдан аввал пайвандуст ўсимликнинг пояси тайёрланади. Тайёргарлик 15-20 см баландликкача ён новдалар ва пайванд қилинаётган поянинг 20 см оралиғида баргларни олиб ташлашдан иборат. Шунингдек, аввалдан секатор ёрдамида мева олиниш кутилаётган навли она ўсимликдан бир йиллик қаламчалар тайёрланади. Бу қаламчаларнинг диаметри пайвандуст ўсимлик ниҳоллари диаметрига тенг бўлиши лозим. Қаламчалар узунлиги 20-25 см гача бўлиши ва ҳар бир қаламчада пайвандлашга яроқли 5-6 куртак бўлиш мумкин. Олинган қаламчалардан дарҳол барг пластинкалари ва барг қаламчасининг ярми кесиб олинади, қаламчаларнинг ўзи эса дарҳол нам мато билан ўралади ва бирон бир идишга (челакка) солиниб, буғланишни олдини олиш учун соя жойга қўйилади

Навли дарахтлардан қаламча тайёрлаш ва уларни вақтинча сақлаш.

Она дарахтдан кесилган қаламчаларни нам муҳитда (нам матода) хона ҳароратида сақлаш муддати тайёрлаш кунидан бошлаб 2 суткадан ошмаслиги лозим. Қаламчалар +1 дан +5 оС (совуткичда) ҳароратда сақланганда уларни сақлаш муддати 10 суткагача кўпаяди. Тайёрлов ишлари якунлангач бевосита пайвандлашга ўтилади. 

Аввал пайвандтаг ўсимлиги (кўзча пайванд қилинаётган кўчат) қобиғида шимол томондан пайвандлаш пичоғи билан Т-симон кесилади. Сўнг навли она дарахтлардан олинган қаламчалардан ўткир пайвандлаш пичоғи ёрдамида ухлаб ётган вегетация куртаги ва узунлиги 15-20 мм бўлган барг поясининг ярми кесиб олинади. Бундай кесик кўзча деб номланади. Пайвандлаш учун кўзчалар яхши пишган (ёғочлашган) бўлиши лозим. Бу улар малла рангда бўлиши керак дегани (расмда куртак барг пояси остидан кўриниб турибди). Пайвандтагдаги ёғоч пўстлоғи эса текис бўлиши ва майдаланмаслиги лозим. 

Кўзча.

Кўзча атрофидаги қобиқ пайвандлаш пичоғи билан кесилгандан кейингина кўзча қаламча поясида ажратишга тайёр бўлади. Қўлнинг катта бармоғи билан куртак ёнида босиш орқали кўзча қаламчадан ажратиб олинади ва пайвандтаг кўчатдаги Т-симон кесикка тиқишга тайёр бўлади. Лекин аввал, кўзчани қаламчадан ажратиб олишда кўзчада ўтказувчи томирли тутам борлигига эътибор қаратиш лозим. Бу кўзчанинг ички томонида жойлашган катталиги 1 мм дан кам бўлган ёруғ пайлар тутамига ўхшайди. Пайванд қилинаётган кўзчанинг тутиб кетиши айнан шу тутамнинг бутлиги ва пайвандтаг ўсимлик ёғочига зич бирлаштирилишига боғлиқ.

Ўтказувчи томирли тутам.

Кўзчада бундай тутам бўлмаса, у брак қилинади ва бошқаси билан алмаштирилади. 

Сўнг, пўстлоқни аввалдан пайвандлаш пичоғи билан суриб пайвандтагнинг (нав кўзчаси пайванд қилинаётган кўчат) қобиғидаги Т-симон кесикка кўзча тиқилади. Айни пайтда кўзчанинг юқори қисми ортиқча узун бўлганда шундай ҳисоб билан кесиладики, у ва пайвандтаг қобиғидаги кўндаланг кесик орасидаги тешик 1 мм га яқин бўлиши лозим. Кўзчанинг ўтказувчи томирли тутамига шикаст етказмаслик устидан кузатиш лозим. У пайвандтагнинг яланг ёғочига зич тегиб туриши лозим.

Пайвантагга тиқилган кўзча куртаги билан.

Тиқилган кўзча маҳкам қилиб полихлорвинил пленка билан ўралади, бу кўзча тутамининг пайвандтаг ёғочига зич тегиб туришини таъминлайди. Ўраш жараёнида кўзча зич тегиб туриши ва унинг пайвандтагга қўшилишида ташқарига бўртиб чиқишини олдини олиш учун қобиғидаги кўндаланг кесик ва кўзча чети орасида 1 мм га яқин масофа қолдирилади. Айни пайтда барча кесиклар пленка билан қопланиши, қаламча ва куртак эса очиқ қолиши лозим. Полиэтилен тасманинг узунлиги 30-35 см, эни 1-1,5 см.

Пайвандланган кўзчани ўраш.

Кўзчанинг пайвандтагга тўлиқ қўшилиши пайвандлаш амалга оширилгандан 15-20 кун ўтгач якунланади. Бу вақтда ўрамлар олиб ташланади ва қўшилган кўзчалар текширилади. Барг қаламачасига бироз босилганда (15-расм) у енгил ажралса, кўзча тутиб кетганидан далолат беради. Қаламча бироз босилганда тушиб кетмаса, демак кўзча қуриб қолган. Бундан ташқари кўзча атрофи ва ўзида ҳеч қандай қорайиш аломатлари бўлмаслиги лозим. 

Кўзча қўшилганига ишонч ҳочил қилгандан сўнг озуқа моддалари оқимини кучайтириш ва унинг пайвандлаш йилидаги ривожини рағбатлантириш учун пайвандтагда пайвандланган жойдан пастдаги барча вегетатив ўсиб чиқаётган куртаклар олиб ташланади. Бундан ташқари, пайвандтаг пайвандланган жойдан тепада 20-25 см узунликда тикан кўринишида кесилади. Тиканда бир-икки жуфт барг қолдирилади. Пайвандуст ва пайвандтаг диаметрлари тенг бўлганда, пайвандланган жойдан тепадаги бу тирноқ тўлиқ кесиб ташланади. 

Плантацияларни пайвандлаш пайтида гуллаш ва мева пишиш муддати турлича бўлган нав ва шаклларни қўшиш мақсадга мувофиқ. Бу билан берилган майдондаги об-ҳаво шароитлари қулай бўлган ҳеч бўлмаса бирон бир нав/шакл кафолатли писта ҳосили беришини таъминлайди.

Пайвандлашдан сўнг ўсиб чиққан кўзча.

Одатда, пайвандлаш ўтказилган йилда пайванд қилинган кўзчаларнинг фақат кичик қисми ўсиб чиқади. Ёш ниҳоллар совуқ кунлар келгунча ёғочланмаслиги ва музлаб қолиши хавфи мавжуд.

Кўзчаларнинг асосий қисми кейинги йилнинг баҳоридан ўса бошлайди. Пайвандлаш йилидан кейинги йилда ўсиб чиққан кўзчаларга озуқавий моддалар оқимини кучайтириш ва ривожланишини рағбатлантириш мақсадида пайвандустда пайвандланган жойдан пастдаги барча вегетатив ўсиб чиқаётган куртаклар олиб ташланади. Бундан ташқари, пайвандтаг пайвандланган жойдан тепада 20-25 см узунликда тикан кўринишида.

Кейинги йилнинг май ойида кўзчалардан ўсиб чиққан ниҳоллар шамол таъсири остида ёки бошқа сабаблардан синмаслиги учун тиканлар ёки қозиқларга боғлаб қўйилиши лозим.