Писта боғини парваришлаш уни етиштириш ва ундан фойдаланиш даври давомида амалга оширилиши лозим. Бу тупроққа аграр ишлов бериш, ўсимликларни ўғитлар билан озиқлантириш, ўсимликни ўзини парваришлаш, шу жумладан шакл беришни ўз ичига олади.

Тупроқни парваришлаш унда иложи борича кўп намлик тўплаш ва сақлашга қаратилиши лозим. Плантациядаги тупроқ вегетация даври давомида юмшоқ, бегона ўтлардан тоза ҳолда сақланиши лозим, бунга қатор ораларини ҳар кузда, илк кузги ёғингарчилик ёғиб тушгандан сўнг 15 см чуқурликкача қайта шудгорлаш ҳамда намлик йўлини ёпиш ва бегона ўтларни йўқотиш учун 2-3 марта культивация қилиш (апрелнинг биринчи ўн кунлиги – майнинг биринчи ўн кунлиги) орқали эришилади.

Механизация воситалари ёрдамида парваришлаш билан бир вақтда ўсимликлар орасидаги қаторлар ёки механизация билан қамраб олинмаган поя ёнидаги тўгараклар қўл билан юмшатилади.

Қатор оралиғи шудгорланган ёши катта пистазор.

Дарахтларнинг мева бериш даврига киришидан аввал 1 гектар ҳисобидан 100 дан 150 кг гача азот, 75-100 кг фосфор, 15-20 кг ўғит киритиш тавсия этилади. Одатда, ўсимликлар ёш бўлганда ўғитлар 16 кв.м. майдонгача поя ёнидаги тўгаракларга солинади. 

Мева берувчи боғларда (15 ёшдан катта) азот солиш меъёрлари 300-400 кг/га, фосфор 300 кг/га, калий 50-75 кг/га гача оширилади. Қўшимча равишда 30-40 т/га гўнг солинганда азот солиш меъёрлари 150-200 кг/га, фосфор 150 кг/га, калий 25-50 кг/га ни ташкил этади. Ўғитлар уч йилда бир марта солиниб, шу вақтнинг ўзида тупроққа баҳорги ишлов берилади. 

Ёши катта дарахтга шакл бериш.

Таъкидланганидек, писта ёруғликсевар экин. Шу сабабли ҳатто ёши катта дарахтларда шакл бериш учун шох-шабба кўпроқ ёруғлик ва ҳаво олиши учун ичидаги новдалар олиб ташланади (косасимон кўринишида). Скелет новдалар бир-бирига соя бермаслиги ҳисобидан жойлаштирилиши лозим. Барглар жадал фотосинтез қилиши ва ўсимликлар маҳсулдорлиги ортиши учун шох-шаббага шакл бериш муҳим аҳамият касб этади.

Ёши катта дарахтнинг ташқи кўриниши.